Суғурта агентларининг расмий веб-сайти

Савол-жавоблар

Савол: Транспорт воситасини ихтиёрий суғуртаси учун (КАСКО) неча пул тўланади?

Жавоб: Автотранспорт воситаси суғуртаси (КАСКО) баҳоси бир қанча омилларга боғлиқ: - транспорт воситаси баҳоси; - ҳайдовчилар стажлари; - танланган хатарлар; - суғурталанаётган транспортлар сони; - транспорт воситасининг сақланиш ва хавфсизлик шароитлари; - транспорт воситасининг тури ва фойдаланиш соҳалари; - франшизанинг қўлланиши; - фойдаланиладиган географик зоналар.

Савол: Транспорт воситасини суғурталаш (КАСКО) учун қайси ҳужжатлар тақдим қилиниши керак?

Жавоб: Транспорт воситасини суғурта қилиш шартномаси тузиш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур: - суғурта қилдирувчи паспорти; - транспорт воситасининг техник паспорти ва бошқалар;

Савол: II гуруҳ ногирони суғурта қилишда қандай янгиликлар бор. Лаcэтти машинаси суғурта қилиш учун қанча маблағ керак бўлади. Шу туғрисида маълумот беришингиз?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июньдаги 141 сонли қарорининг 4 иловаси «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари»нинг ИИИ Бўлим 33 бандига мувофиқ ногиронларга мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўзига тегишли бўлган битта транспорт воситаси бўйича суғурта мукофотини тўлашда суғурта қилдирувчиларга суғурта мукофоти суммасининг 50 фоизи миқдорида сийлов (чегирма) берилади. Шунингдек, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича автотранспорт воситаси суғурта қилинмайди балки, транспорт воситалари эгалари ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг учинчи шахс олдидаги жавобгарлиги суғурта қилинади.

Савол: Мен отамни енгил автосини ишончнома билан миниб юрибман, мажбурий суғурта қилинган, автомобильни бозорни ёнида турганида қандайдир автомобиль машинамизни орқа ўнг қанотига шикаст етказиб кетибди, қанот таъмири учун суғурта маблағи бериладими?

Жавоб: Сизнинг мурожаатингизга биноан ЙТҲда жавобгар шахснинг номаълумлигини инобатга олган ҳолда сиз Тўловларни кафолатлаш жамғармасидан компенсация тўловларини олишингиз мумкин. («Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25 моддасига асосан жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига компенсация тўлови мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта тўлови қуйидагилар оқибатида тўланиши мумкин бўлмаган ҳолларда амалга оширилади: – суғурталовчига нисбатан банкротлик тартиб-таомили қўлланилганлиги; – жабрланувчига етказилган зарар учун жавобгар шахснинг номаълумлиги; – транспорт воситаси уни ғайриқонуний йўл билан, эгаллаб олган шахс томонидан фойдаланилганлиги натижасида зарар етказилганлиги; – фойдаланилаётганда зарар етказган транспорт воситасининг эгаси ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги.) Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг манзили: Манзил: 100017, Тошкент ш., Қодирий к, 2 уй; Телефон: (+998 71) 235 78-01; Факс: (+998 71) 235 94-09; Электрон манзил: office@uzbekinvest.uz www.uzbekinvest.uz

Савол: Суғурталаш вақтида транспорт воситаси қай тарзда баҳоланади?

Жавоб: Транспорт воситасини унинг ҳақиқий (суғурта) баҳосидан ошмаган суммада суғурталаш мумкин. Янги транспорт воситасининг ҳақиқий баҳоси, сотувчи ташкилотнинг транспорт воситаси сотилиш вақтида берган маълумотнома-ҳисоби асосида ёки савдо ташкилотларининг ўртача чакана нархлари асосида аниқланади. Фойладанишда бўлган транспорт воситаларининг баҳоси суғурталовчи (мижоз) билан келишган ҳолда транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили ва техник ҳолатидан келиб чиқиб, суғурта компанияси эксперти томонидан белгиланади.

Савол: Автомобиль ихтиёрий суғуртасида (КАСКО) қайси хатарлардан етказиладиган зарарлар қопланади?

Жавоб: - йўл - транспорт ҳодисаси (ЙТҲ); - ёнғин, портлаш; - предметлар урилиши/тушиши; - сув тошқини, бўрон, тўфон, кучли ёмғир, дўл, кўп қор ёғиши, кўчки, ўпирилиш, сел, яшин уриши, ер қимирлаши; - учинчи шахсларнинг транспорт воситасига нисбатан ноқонуний ҳаракати; - транспорт воситасининг ўғирланиши, йўқолиши.