Суғурта агентларининг расмий веб-сайти

Эстонияда ходимларни иш жойида бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурталаш режалаштирилмоқда

02
05.2018

Маълумотларга кўра, 2017 йилда Эстонияда иш жойларида ходимлар иштирокида 5184 та, яъни ҳар куни 14 та бахтсиз ҳодиса юз берган. Шулардан келиб чиқиб, Эстония ҳукумати яқин вақт ичида ходимларни суғурталашнинг янги тизимини жорий этишни режалаштирмоқда.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, суғурталаш мажбурияти иш берувчига юклатилади ва ҳар бир ходимга бир йил учун ўртача 25-54 евро тўланади.

Ҳозирги кунда мамлакат суғурта компаниялари томонидан таклиф этилаётган тиббий суғурта пакетларини, хусусан, иш жойида бахтсиз ҳодисалардан суғурталашни иш берувчилар ўз ходимларига таклиф этишлари мумкин. Уларнинг нархлари пакетга киритилган хизматларга мувофиқ белгиланади.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати