Суғурта агентларининг расмий веб-сайти

“Ўзбекинвест” ва “Barents Reinsurance SA” компаниялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди

26
05.2018

Суғурта тизими корхона ва ташкилотларда ҳамда жисмоний шахслар учун юза келиши мумкин бўлган молиявий қалтисликларни имкон қадар камайтириш воситасидир. Республикамизда суғурта тизимини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиб борилаётганлиги ва суғурта ташкилотлари сонининг ошиб бораётгани мазкур соҳанинг мамлакатимизда ривожланиб бораётганидан дарак беради.

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси хорижий инвесторлар ва маҳаллий экспортчилар манфаатларини янада ишончли суғурта ҳимояси билан таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан  ўз фаолиятини такомиллаштириб бормоқда.

Ушбу йўналишдаги фаолиятни янада ривожлантириш мақсадида «Ўзбекинвест» ва “Barents Reinsurance SA” компаниялари ўртасида ҳамкорлик, яъни қайта суғурталаш бўйича шартнома имзоланди.

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда «Ўзбекинвест» компанияси ҳалқаро суғурта бозорининг Willis (Буюк Британия), Korean Re (Корея), Zurich, (Швейцария), Societe de Courtage Re, Skala Брокер, Malakut Брокер, Glinso Брокер, Росгосстрах СК (Россия), Allianz, HDI-Gerling (Германия), AXA Corporate Solutions (Франция), PICC, Starr Property and Casualty Insurance (Хитой) каби компаниялари билан алоқаларни йўлга қўйган.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати