Суғурта агентларининг расмий веб-сайти

Суғурта луғати

А Б Г Д Э Ж З И К Қ Л М Н О П Р С Т У Ў Ф Х Ҳ Ц Ш Ю Я

 

Абандон
суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта пулини тўлиқ олиш мақсадида суғурта қилдирувчининг суғурталанган мулкга бўлган ҳуқуқларидан суғурталовчи фойдасига воз кечиш ҳуқуқи.

Авария комиссари
суғурталанган кема ва юклар бўйича зарарнинг сабаби, тавсифи ва миқдорини аниқлаш билан шуғулланувчи ваколатли жисмоний ёки юридик шахс. Суғурталовчи авария комиссарини мамлакат ичида ҳамда ушбу мамлакатнинг қонунчилигига мувофиқ чет элда тайинлайди. Амалга оширилган ишларнинг натижаларига мувофиқ авария комиссари авария сертификатини тузади. Авария комиссари вазифасини аджастер бажаради.

Авария сертификати
авария комиссари томонидан тузилувчи, зарарнинг миқдори ва сабаблари кўрсатилган ҳамда юз берган воқеа билан боғлиқ тавсилотларни Ўз ичига олган бошқа маълумотлар киритилган ҳужжат. Авария сертификати зарар этказилганлигини тасдиқлайди ва унинг қоплаб беришни кЎзда тутмайди. Авария сертификати асосида суғурталовчи даъво бўйича суғурта қопламасини тўлаб бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади.